АсосийЖАМИЯТ

Карантинга олинган банкирни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган ИИВ ходими ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органи ходими карантинга олинган банкирни уятли сўзлар бил...

'Карантинга олинган банкирни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган ИИВ ходими ишдан бўшатилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органи ходими карантинга олинган банкирни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган ҳақидаги видеоси тарқалган эди.

Наманган вилояти ИИБ ЎХБ томонидан мазкур ҳолат ўрганилди. Берилган маълумотга кўра,  11 апрель куни Наманган шаҳар Халқ банкида ишловчи фуқаро Коронавирус пандемияси бўйича топширган таҳлил натижаларига кўра унда мазкур вирус аломатлари бор дея гумон қилинган. Банк ходими 1 апрелдан 11 апрелга қадар Наманган шаҳрининг 6та маҳалласида истиқомат қилувчи нафақа олувчиларга пул тарқатганлиги боис, ушбу ҳудудларда инфекция тарқалишини олдини олиш мақсадида шаҳар ИИО ФМБ ходимларидан иборат 6та гуруҳ тузилиб, нафақа олган фуқароларни хонадонларини карантин назоратига олиш, уларга тушунтириш ишлари олиб бориш бўйича амалий иш ташкил этилди.  

Бироқ ушбу тадбирга жалб этилган Наманган шаҳар бўйича ИИО ФМБ 4-сон ИИБ ходими ўзи бириктирилган штабда тиббий кийим ва тиббий ниқобда турган ҳолатида ўзини гуруҳ аъзолари билан бирга видеотасвирга олиб, тасвир давомида Наманган вилояти ҳудудида карантин ҳолати эълон қилинганлигини била туриб, аҳоли орасида ваҳима чиқарувчи ҳамда банк ходимига нисбатан обрўсизлантирувчи ва асоссиз маълумотларни сўзлаб, жами 39 сонияли видеотасвирни телеграм ижтимоий тармоғи орқали танишига юборган.  

Аниқланган ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЎҲБ томонидан ўтказилган хизмат текшируви ҳулосасига кўра, ушбу ходим “Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисида”ги низом талабларининг 144-банди “и”, “к” кичик бандларига мувофиқ хизмат интизомини қўпол равишда бузганлиги ҳамда ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун ИИО хизматидан бўшатилган. 

    Бошқа янгиликлар