АсосийЖАМИЯТ

ЎзЛиДеП томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлик учун жарима белгилашни таклиф қилди. Алишер Қодиров бунга эътироз билдирди

ЎзЛиДеП томонидан Маьмурий жавобгарлик кодексининг 65-моддасига биринчи қўшимча сифатида Т...

'ЎзЛиДеП томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлик учун жарима белгилашни таклиф қилди. Алишер Қодиров бунга эътироз билдирди'ning rasmi

ЎзЛиДеП томонидан Маьмурий жавобгарлик кодексининг 65-моддасига биринчи қўшимча сифатида Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлик учун жарима белгилаш таклиф қилинмоқда. Бу таклифга Алишер Қодиров эътироз билдирди.

Яьни, томорқага ўз танлови асосида бирон қишлоқ хўжалиги экини экмаганлиги учун, аввал огоҳлантириш, кейин базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (669 минг сўмгача) жарима, шу ҳолат йил давомида такрорланса уч бараваридан беш бараваригача (1 115 минг сўмгача) жаримага тортиш таклиф қилинмоқда. Бу Солиқ кодексининг 437-моддаси 6-қисмидаги фойдаланилмаган томорқа учун тўланадиган 3 баробар солиққа қўшимча (!) бўлади.  

Томорқадан фойдаланиш керак. Бир сотих ердан рўзғор учун фойдали кўп маҳсулот олиш мумкин, оила бюджетига даромадку!? Лекин жарима билан даромад кўришга ундаш мантиқсиз. Оила бюджетига даромад беришни мақсад қилиб, зарарга етаклаяпмиз. Томорқасидан фойдаланмагани учун уч баробар солиқ тўлаш етарли даражада таьсирчан бўлиши керак эди, аслида. Солиқ кодексининг шу моддаси мутасадди идоралар томонидан ишлатилмаган. Аҳолига етарли даражада тушунтирилмаганлиги ҳам хақиқат!

“Миллий тикланиш” партияси фракцияси бу таклифни қўллаб-қувватламайди. Партия бу масалада ўз таклифини киритади. Томорқадан самарали фойдаланишни рағбатлантириш мақсадга мувофиқдир.

Томорқадан юқори хосилдорликка эришган хонадонларга:

- бир йилда бир марта имтиёзли кредит олиш имконияти;

- деҳқон бозорида савдо жойидан 6 ой давомида бепул фойдаланиш имконияти;

- соғломлаштириш санаториясига имтиёзли йўлланма олиш имконияти тақдим этилиши мумкин.

Бошқа янгиликлар