Сўнгги икки кун давомида Жиззах вилоятида бўлиб турган ўзгарувчан об-ҳаво, тез-тез содир бўлиб турган ёғингарчилик аҳоли уй-жойларига жиддий талофат келтирди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.
Хабарда айтилишича ғингарчиликлар оқибатида Жиззахнинг баъзи туманларидаги аҳоли яшаш хонадонлари ва кўп қавақатли уйларнинг ҳовлиларини қисман сув босган. Вилоятнинг Дўстлик, Зарбдор, Бахмал, Шароф Рашидов туманларида рўй берган тошқинларни бартараф этишда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг куч ва воситалари жалб этилган.
Бошқарма ходимларининг саъй-ҳаракатлари билан фуқароларнинг турар-жойлари ҳовлиларига тўпланган сувлар бартараф этилмоқда.






