АсосийДУНË

Хитойда 100 ёшдан ошган етти нафар бемор коронавирусдан даволанди

Уханда саккиз нафар юз ёшдан ошган бемор рўйхатга олинган эди. Улардан энг каттасининг ёши...

'Хитойда 100 ёшдан ошган етти нафар бемор коронавирусдан даволанди'ning rasmi

Уханда саккиз нафар юз ёшдан ошган бемор рўйхатга олинган эди. Улардан энг каттасининг ёши 108 ёш бўлиб, улардан 7 нафари даволаниб, касалхонани тарк этди. Бу ҳақида Синьхуа ахборот агентлиги таяниб, Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси маълум қилди.

Умумий ҳисобда Уханда касалликдан даволаниб тузалганлар даражаси 94 фоизни ташкил қилади. 80 ёшдан ошган беморлар гуруҳида эса, бу кўрсаткич деярли 70 фоизни ташкил қилмоқда. 

"Бу катта машаққатлар эвазига эришилган муваффақиятдир", – деди Соғлиқни сақлаш ишлари бўйича Давлат Қўмитасининг вакили Цзяо Яхуэй. Унинг сўзларига кўра 80 ёшдан ошган беморлар сони 3000 дан ошиб кетган, улардан 40 фоизи оғир ёки ўта оғир аҳволда бўлган.

"90 фоиз кекса ёшли беморларда яна қўшимча бошқа касалликлари ҳам борлиги аниқланган, улардан баъзилари шифохоналарда 50-60 кун даволанишди”, – дейди масъул шахс.

Жума кунигача Уханда 50008 нафар COVID-19 касаллиги тасдиқланган бемор аниқланган, улардан 47112 нафари даволаниб, касалхоналардан чиққан шахслардир.

Бошқа янгиликлар