Чирчиқ шаҳридаги махсус карантин зонасида бўлиб турган аёл бугун 13 апрелда ўғил фарзандли бўлди!
2002 йилда туғилган Дўстёрова Севара 27 март куни Қозоғистон Республикасидан автобус орқали оила аъзолари билан келганлиги сабабли вақтинча карантинга олинган эди.
Аёл ҳомиладорлиги туфайли 12 апрель куни соат 22:00 лар атрофида Тез ёрдам машинасида Тошкент вилояти Перинатал марказига жойлаштирилган. Эртасига соат 10:00 лар атрофида ўғил фарзандни дунёга келтирган.
Ҳозирда она ва боланинг соғлиғи яхши, вазият малакали шифокорлар назоратига олинган.
Батафсил видеолавҳада томоша қилинг.






