Наманганда эса 11 нафар бемор коронавирусни енгди

ЖАМИЯТ 13.04.2020, 19:40
Теглар: Наманган, коронавирус
Наманганда эса 11 нафар бемор коронавирусни енгди

Наманган вилояти юқумли касалликлар шифохонасида бугун яна коронавирус инфекциясига чалинган 11 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди

Соғайган беморларнинг 3 нафари эркак, 8 нафари аёллардир. Уларнинг барчаси коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Самарали даволаш муолажаларидан кейин, сўнгги текширувлар уларнинг хасталикни тўлиқ енгиб ўтганлигини кўрсатди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ушбу муваффақиятлар замирида вилоят юқумли касалликлар шифохонаси жамоасининг баҳамжиҳат бўлиб, улкан масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда, коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг шифо топиши учун астойдил курашаётгани муҳим аҳамият касб этаяпти. Бунинг учун шифохонада барча шароит яратилган, дори-дармон, замонавий тиббий технологиялар, ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Энг муҳими, дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи коронавирус пандемияси билан курашаётганларга куч-ғайрат бағишламоқда. Бу каби хушхабарлар эса дунёни таҳликага солаётган коронавирус инфекцияси билан самарали курашиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бунда ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларининг зиммасида. Қаҳрамон шифокорларимиз эса ушбу вазифани шараф билан бажаришаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар бугуннинг ўзида 19 нафарга етиб, жами 85 нафарни ташкил этмоқда. 

Шарҳлар

Наманганда 7 нафар бемор соғайди. Жами 153 нафар инсон вирусни енгди

17.04.2020, 19:27

Кўп бор таъкидлаганимиздек, юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясига чалинган беморларни самарали даволаш борасида минглаб тиббиёт ходимлари матонат билан меҳнат қилишмоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан беморларнинг бутунлай соғайишига...
Наманганда вирус аниқланган бемор билан алоқада бўлган 54 киши изоляция қилинди

26.03.2020, 17:32

Наманган шаҳрида 12 март куни Туркиядан келган ва 24 март куни коронавирус ташхиси қўйилган беморнинг оила аъзолари бўлган 11 киши ва у билан алоқада бўлган...
Наманганда карантинга олинган фуқаролар ҳақида маълумот берилди

17.03.2020, 19:46

"Хабарингиз бор, коронавирус инфекциясининг дунё миқёсида кенг тарқалиб бораётганлиги сабабли хорижий давлатлардаги юртдошларимиз мунтазам равишда махсус рейсларда мамлакатимизга олиб келинмоқда.  Жумладан, Наманган халқаро аэропортига қўнган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1