АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда об-ҳаво қачон ўзгариши маълум қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати об-ҳаво ҳароратида қачон ўзгариш бўлиши ҳақида маълум...

'Ўзбекистонда об-ҳаво қачон ўзгариши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати об-ҳаво ҳароратида қачон ўзгариш бўлиши ҳақида маълумот берди. 

Унга кўра, эртага, 14 апрель куни ҳам мамлакатимиз ҳудудида айрим жойларга ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Қорқалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

15 апрелда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин.

Республика бўйлаб баъзи жойларда шу кунларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин, кундузги ҳарорат 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

Бугун ва эртага  республиканинг тоғолди туманларида сел келиши хавфи бор.Шу кунлари Ўзбекистонда ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 15-20 м/с гача, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

13-18 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ ҳудудларида (1800 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор.  

Ҳафтанинг иккинчи ярмида нам ҳаво оқими республика ҳудудини бутунлай тарк этади. Мамлакатимизда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, ва кундузи 19-24 даражагача етади, бу апрель ойи ўртаси учун хос бўлган ҳароратдир.

    Бошқа янгиликлар