АсосийЖАМИЯТ

Пандемия туфайли Тожикистонда бўлиб турган хорижий фукароларнинг визаси узайтирилди

Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Тожикистон Ташқи ишлар вазир...

'Пандемия туфайли Тожикистонда бўлиб турган хорижий фукароларнинг визаси узайтирилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Душанбе шаҳридаги Элчихонаси маълумотига кўра, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги CОVID-19 коронавируси пандемияси туфайли юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда Тожикистон Республикасида вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ва рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашганича узайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Тожикистон ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари виза муддатини узайтириш учун Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг Бош консуллик бошқармаси ва Суғд вилоятидаги Ваколатхонасига, рўйхатда туриш муддатини узайтириш учун еса Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг Паспорт- рўйхатга олиш хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Бошқа янгиликлар