1

Божхона ходимига 10,5 минг доллар пора бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

ЖИНОЯТ 13.04.2020, 20:38
Теглар: Божхона, пора
Божхона ходимига 10,5 минг доллар пора бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Уюшган жиноий гуруҳ божхоначига 10,5 минг доллар пора беришга уринди

2020 йил 12 апрель куни Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбир давомида қиймати 20 млрд. сўмдан ошиқ бўлган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний равишда олиб кирилишига чек қўйилди. 

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар қилишича, уюшган жиноий гуруҳ қўшни давлатдан юртимизга йирик миқдордаги сигарет маҳсулотларини олиб киришни режалаштирган ва маҳсулот юкланган автотранспорт воситасини ҳужжатларда гўёки юксиз ҳолатда кўрсатиб, Сурхондарё вилоятидаги “Гулбаҳор” чегара божхона постидан ўтказиш эвазига божхона ходимига 10 500 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф этган.

Шунингдек, қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Д.У бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси Термиз тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганида, автотранспорт воситаси юкхонасига жойлаштирилган контейнер ичида қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи хеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 749 900 қути “GOLDEN СLUB” номли сигаретлар борлиги аниқланган. 

Мазкур тамаки маҳсулотларини чегара божхона постидан сездирмай олиб ўтиш учун ҳайдовчи Д.У. ҳужжатларда юк автотранспорт воситасини гўёки бўш ҳолатда деб кўрсатиш мақсадида мазкур постда хизмат олиб бораётган божхона ходимларига 10 500 АҚШ долларини пора сифатида тақдим этган. 

Аммо ҳар икки ҳолатда ҳам божхона ходимлари ўз хизмат бурчига содиқ қолиб, раҳбариятга билдирги ёзган ва шу асосда зарур тезкор чоралар олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан сигарет маҳсулотлари ва пора сифатида тақдим этилган валюталар ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тегишли тергов органига юборилди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1