Аввал хабар қилганимиздек, АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У фуқаролардан тушган саволларга жавоб берди.
Савол: Ҳомиладор аёл кесарча кесиш билан туғиши керак. У "Рисовой"да шифокор назоратида бўлган, лекин Чилонзорда яшайди. Тез ёрдамга қўнғироқ қилсак, фақат дард бошланганда келишларини айтишди. Назоратида бўлган шифокорга бориш учун қандай йўл тутиш керак?
Жавоб: Сизнинг вазиятингизда, ҳомиладорликда тез тиббий ёрдам машинасини чақиришингиз мумкин. Шошилинч вазиятда шахсий автотранспортингиздан фойдалансангиз бўлади.
Савол: Тишим яллиғланган. Касалхонага пиёда боришим керак. Постдаги ходимларга исбот учун тишимни кўрсатаманми?
Жавоб: Бундай вазиятларда Тез тиббий ёрдам хизматига қўнғироқ қилишингиз мумкин.






