2020 йилнинг 30 март куни қўшни Қирғизистон Республикаси чегарасидан Андижон вилоятига ўтган Андижон, Фарғона, Наманган ва Тошкент вилоятларида яшовчи 204 нафар фуқаролар Республика махсус комиссиясининг тавсиясига асосан, Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги 15-махсус мактаб интернатига 14 кунлик тиббий кузатувчи карантинга олинган эди.
14 кунлик кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги томонидан ва мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур фуқароларни ўз оилаларига соғ-саломат етиб бориши учун барча шароитлар ва транспорт воситалари ажратди. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.






