АсосийЖАМИЯТ

Карантиндан олиб келинаётган 3 нафар тошкентлик фуқарони манзилиги етказиб қўймаган ҳайдовчи жазоланди

Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин ўташ...

'Карантиндан олиб келинаётган 3 нафар тошкентлик фуқарони манзилиги етказиб қўймаган ҳайдовчи жазоланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 10 апрель куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин ўташ махсус ҳудудида бўлган ва уйига жавоб берилган фуқароларни доимий яшаш манзилларига етказиб қўйиш давомида автобус ҳайдовчиси ва йўловчиларнинг ўзаро тушунмовчилиги сабаб ҳақиқатан ҳам 3 нафар фуқарони ўз манзилига (Алгоритм мавзеси) етказмасдан, Фарход бозори атрофида тушириб қолдирган. Натижада ушбу фуқаролар йўлда қолиб кетишган. Бу ҳақда  Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов брифингда маълум қилди.

Ҳайдовчининг ушбу хатоси сабаб унга нисбатан маъмурий жавобгарлик жазоси қўлланилган.

Юқоридаги каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган карантин ўташ махсус ҳудудида бўлган фуқароларни ўз манзилларига уйларига етказиб қўйиш учун "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси билан биргаликда махсус йўналишлар ишлаб чиқилиб, ушбу йўналиш бўйича фуқароларни манзилларга етказилмоқда, деди Н.Ашурматов.

    Бошқа янгиликлар