АсосийЖАМИЯТ

Ҳарбий қисмга жойлаштирилган карантиндагилар орасида коронавирус тарқаб кетгани ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритилди

Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият нохуш бўлган давл...

'Ҳарбий қисмга жойлаштирилган карантиндагилар орасида коронавирус тарқаб кетгани ҳақидаги маълумотларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Хоразм вилоятидаги ҳарбий қисмда коронавирус бўйича эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатлардан келтирилган одамлар карантинга жойлаштирилгани, кейин шу карантиндагилар орасида касаллик тарқаб кетгани ҳақида маълумот тарқалган эди.  АОКА штабида  ўтказилган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Атабеков ушбу маълумотга ойдинлик киритди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 март куни Москва – Урганч (239 нафар) ва Новосибирск – Урганч (253 нафар) йўналишидаги чартер авиарейсларида жами — 492 нафар фуқаро Шовот туманида жойлашган 49093-сонли ҳарбий қисмда карантин госпиталига жойлаштирилган.

Жорий йилнинг 23-24 март кунлари ушбу ҳарбий қисмдаги карантин пунктида 492 нафар фуқародан "Covid-2019" короновирус касаллигини аниқлаш мақсадида намуналар текшириш учун олинди.

25-27 март кунлари вирусологик текширувлар натижасига асосан, 7 нафар мусбат натижа қайд қилинган ва у ердагилар "Ёшлар" ва "Ҳаёт-НН" меҳмонхоналари, Хонқа саноториясига, ТТА Урганч филиали клиникасига, ТАТУ Урганч филиали ётоқҳонасига кўчирилган.

Ҳозир ҳарбий қисмда фуқаролар қолмаганлигини айтди мутахассис.

 

 

    Бошқа янгиликлар