АсосийЖАМИЯТ

Бухоро туманида карантин ҳолатида фаолият кўрсатаётган сауна аниқланган

Коронавирусни авж олиб кетишига асосий сабаб одамларнинг карантин тартибларига риоя этмасл...

'Бухоро туманида карантин ҳолатида фаолият кўрсатаётган сауна аниқланган'ning rasmi

Коронавирусни авж олиб кетишига асосий сабаб одамларнинг карантин тартибларига риоя этмаслиги ҳисобланади.  Шу сабабли ҳам Ўзбекистонда қатий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  24 март кунидан буён Республика махсус комиссия томонидан “Covid-19” вирусининг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида бир қанча чекловлар белгиланиб келинмоқда. Чекловлар доирасига фуқароларимизни заруратсиз уйларидан кўчага чиқмасликлари, жамоат ва шахсий автотранспорт воситалари (махсус стикер берилганлари бундан мустасно) ҳаракатини тўхтатиш, умумий овқатланиш ва жамоатчилик кўнгил очар жойларини фаолиятини тўхтатиш ва яна бошқа шу каби касалликни юқишини олдини олишга қаратилган чекловлар киради.

Ўрнатилган қоидалар ҳақида эса кенг тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шундай бўлишига қарамай баъзи нафсига қўл кимсалар қоидаларни бузишда давом этиб, касалликни авж олишига замин яратишмоқда.

Бухоро туманида карантин ҳолатида фаолият кўрсатаётган сауна аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хабар бермоқда. 

 

Маълум қилинишича, унинг эгаси ва фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддасига асосан маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар