Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти ҳудудий бўлимлари кам таъминланган, боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд оилаларга кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатиш ишларини давом эттирмоқда. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати Даракчига маълум қилди.
Шу билан бирга, ҳомийлик ёрдамида уларнинг коммунал қарзлари бартараф этилиши таъминланмоқда.

Маълумот ўрнида:
Жорий йилнинг бошидан шу кунга қадар Бюронинг Андижон вилояти ҳудудий бўлимлари томонидан жами 72 млн сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилиб, 209 та кам таъминланган оилаларнинг 56 млн сўмлик коммунал қарзлари ҳомийлар ёрдамида тўланишига эришилди.






