АсосийДУНË

ЖССТ Хитойда коронавируснинг тарқалишига оид маълумотни ўз вақтида тақдим этмаган — Трамп

Дональд Трампнинг Оқ уйдаги матбуот анжуманида Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (...

'ЖССТ Хитойда коронавируснинг тарқалишига оид маълумотни ўз вақтида тақдим этмаган — Трамп'ning rasmi

Дональд Трампнинг Оқ уйдаги матбуот анжуманида Вашингтон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га бадаллар тўлашни тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда Халқаро ва Жаҳон сиёсати, ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлил канали РИАга таяниб ёзмоқда

Трамп ушбу қарор ЖССТ «асосий мажбуриятларини бажармаганлиги ва жавобгар бўлиши кераклиги» туфайли қабул қилинганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра ЖССТ Хитойда коронавируснинг тарқалишига оид маълумотни ўз вақтида тақдим этмаган, шунингдек ҳақиқатни дунё ҳамжамиятига етказмаган.

Шунингдек, АҚШ раҳбари бу ташкилотни “коронавирус бўйича ёлғон маълумотлар берган” Хитойни қўллаб-қувватлашда айблади. Айнан шу нотўғри ахборот вируснинг кенг миқёсда тарқалишига олиб келди, деб ҳисобламоқда Трамп.

 

    Бошқа янгиликлар