Нурафшонда ўғирликка кирган жиноятчи чолни дўппослаб, кампирнинг қўлини қайчи билан кесди

ЖИНОЯТ 15.04.2020, 14:13
Нурафшонда ўғирликка кирган жиноятчи чолни дўппослаб, кампирнинг қўлини қайчи билан кесди

Тошкент вилояти. 2020 йил 12 апрель соат 23:30 да муқаддам бир неча маротаба судланган 28 ёшли Х.Х., маст холда спиртли ичимлик таъсирида, Нурафшон шаҳар Наврўз маҳалласида яшовчи, 88 ёшли З.А., нинг хонадонига дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонадаги шкафларини очиб моддий қимматликларни қидираётган вақтида З.А., бу ҳаракатларини сезиб қолганида Х.Х., қўллари билан З.А., нинг бош қисмига уриб, оёқлари билан тепиб, унинг турмуш ўртоғи 85 ёшли М.А., га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, токчада турган қайчи билан унинг қўлларини кесиб, тан-жароҳати етказган.

Ҳодиса жойидан 3 дона бармоқ излари, бир дона қайчи, Х. Х., га тегишли бўлган қора рангли қишки кепка, оёқ излари, қон суртмалари тегишли тартибда олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1