АсосийЖАМИЯТ

Шаҳарда ишлаб, вилоятда яшайдиганлар автомобиль учун махсус рухсатномани қаердан олади?

Мен машинамга стрикер олганимда шаҳар ичида бўлимини танлаганман. Ишхонам Тошкент шаҳрида....

'Шаҳарда ишлаб, вилоятда яшайдиганлар автомобиль учун махсус рухсатномани қаердан олади?'ning rasmi

Мен машинамга стрикер олганимда шаҳар ичида бўлимини танлаганман. Ишхонам Тошкент шаҳрида. Уйим Қибрай туманида кеча 10 апрель уйимга постдан ўтаётганимда ИИБ ҳодими сизни стикерингиз шаҳар ҳудудида фойдаланишга яна бир мартта мошинада ўтсангиз жарима қўллайман деди. Шу тўғрими мен стикерни алмаштиришим керакми? Давлат хизматлари марказига мурожат қилсам (Вилоятлараро) қилиб беришадими?

Ушбу саволга АОКА ҳузурида ташкил этилган штабда  ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Уринбаева жавоб берди.

— Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги қарорига асосан, 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.

Бунда автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди. Махсус рухсатномалар фақат кўрсатилган йўналишлар учун амал қилади.

    Бошқа янгиликлар