АсосийЖАМИЯТ

Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари институти клиникасида тиббиёт ходимлари алмаштирилди

Ҳозирги мураккаб вазиятда қаҳрамонларча фаолият юритаётган соҳа фидойилари сафида Эпидемио...

'Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари институти клиникасида тиббиёт ходимлари алмаштирилди'ning rasmi

Ҳозирги мураккаб вазиятда қаҳрамонларча фаолият юритаётган соҳа фидойилари сафида Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлари институти клиникасида жамоаси ҳам бор. 

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, бугун ушбу клиниканинг матонат ва жонуярлик билан иш олиб борган 67 нафар ходими Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов бошчилигида масъуллар томонидан алоҳида эҳтиром билан реабилитацияга кузатилди. 

Эндиликда улар ўрнида навбатдаги тиббиёт ходимлари фаолият бошлашади. 

Ушбу клиника жамоасининг халқаро стандартлар асосида даво муолажаларини олиб борганликлари учун ҳам куни кеча 10 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар бутунлай соғайишга эришилган. 

Айни пайтда мазкур шифохонада даволанаётган юздан зиёд беморларни дарддан фориғ этиш йўлида тиббиёт ходимлари жасорат ва фидойилик намунасини кўрсатиб меҳнат қилишмоқда. Бу эса тез кунларда яна кўплаб беморларимизнинг бутунлай тузалиб кетишларига замин яратиши шубҳасиз, дейлади ССВ хабарида

 

 

    Бошқа янгиликлар