Ижтимоий тармоқларда "«Қашқадарё вилояти Косон тумани Хўжақўрғон қишлоғидан ёзмоқдамиз. Бир қоп ун 170 минг сўм! Лекин номи бор-у, ўзи йўқ! Халқ ун йўқлигидан қийналмоқда. Маҳалла раиси эса турли баҳоналарни қалаштирмоқда" мазмунидаги хабар тарқалди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг darakchi.uz маълум қилишичача, «Қўнғиртоғ» маҳалласи «Хўжақурғон» қишлоғида жорий йилнинг 10 апрель куни тадбиркорлар томонидан унни хонадонма-хонадон тарқатиш йўлга қўйилган. Ун нархи 170 минг сўм эмас, балки 150 минг сўмдан сотилган. Айрим фуқаролар бу нархга норозилик билдириб маҳаллар раиси Аҳмад Бобоевнинг уйига бостириб броган, аввалига маҳалла раисини сўроқ қилиб, унни нега 150 минг сўмдан сотилиши сабаби билан қизиқишган. Бу пайтда суҳбатни номаълум фуқаро тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда тарқатган.

Маҳалла раиси
-Мен фуқароларга тушунтирдим. Тадбиркорлар унни 140 минг сўмдан сотиб олишини, етказиб бериш ва бошқа хизмат эвазига 150 минг сўмдан тарқатишини айтдим, - дейди «Қўнғиртоқ» маҳалласи раиси Аҳмад Бобоев.Лекин айримлари норози бўлиб, мен билан тортишиб кетди.
Маълум бўлишича, видео олган шахс фуқаролар ўртасида ваҳима уйғотиб, нотўғри ахборотни тармоққа жойлаштириб юборади.150 минг сўмдан сотилаётган унни 170 минг сўмдан сотилмоқда деб изоҳ қолдиради.
-150 минг ўртача нарх, бу жуда қиммат экан деб ваҳима қилиш шарт эмас,- дейди маҳалла истиқомат қилувчи Сожида Полвонова.10 апрель куни биз ҳам ун олмоқчи бўлиб тургандик. Лекин тадбиркорларни айрим фуқаролар видеога олиб, интернетга чиқариб юбораман деб қўрқитибди. Шу сабабли 150 минг сўмдан ун сотаётган тадбиркорлар бизнинг қишлоққа ун сотмай кетиб қолди. Одамларимиз орасида ваҳимакаш ва норози фуқароларимиз ҳам борда. Уларга қанча қулайлик яратсангиз шунча норози бўлади. Ахир унни уйининг олдига олиб бориб, ичкаригача киритиб беришяптику. Шунга жанжал кўтариш шартмикан.

Профилактика инспектори
Маҳалла раисинини видеога олиб, тармоққа нотўғри маълумот тарқатган шахсни қидирилмоқда,- дейди маҳалла профилилактика инспектори Шерзод Жабборов. Ҳозирда туну кун хизмат олиб бориб,кўчаларда назорат ишларини кучайтирганмиз. Фуқароларимизга карантин қоидаларига амал қилишларини тушунтиряпмиз. Лекин тушунишни истамаган ва қўпол равишда қоидани бузган фуқароларимиз ҳам йўқ эмас. Бугунги кунгача ана шундан 7 нафар фуқаро жаримага тортилди.
Ўрганиш ишлари давомида маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларни ҳам суҳбатга тортдик, улар ун нархинидан норози эмаслигини ва вақтида етказиб бериш хизмати йўлга қўйилишини айтди.

Вилоят ҳокимлиги фуқаролардан карантин пайтида ваҳима уйғотувчи ва ёлғон маълумотлар тарқатишга уринмасликни, бу қонунчиликда белгиланган тартибда жазоланишга сабаб бўлишини эслатмоқда.
Агарда тадбиркорлар томонидан нарх-навонинг асоссиз ошириб юборилганини гувоҳи бўлсалар қуйидаги телеграм манзил @dnabiyevга онлайн тарзда туну-кун мурожаат қилиш имконияти мавжуд, дейди ҳокимлик вакили.






