АсосийЖАМИЯТ

Алишер Қодиров: "Нима учун Халқ таьлими тизимида молиявий хуқуқбузарликлар тугамайди?"

ЎзМТДП масофадан ўтказилган фракция мажлисида Ҳисоб палатасининг ахборотини тинглади. Бу ҳ...

'Алишер Қодиров: "Нима учун Халқ таьлими тизимида молиявий хуқуқбузарликлар тугамайди?"'ning rasmi

ЎзМТДП масофадан ўтказилган фракция мажлисида Ҳисоб палатасининг ахборотини тинглади. Бу ҳақда партия раҳбари Алишер Қодиров ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди. У Ҳисоб палатаси ахбороти эшитлиганидан сўнг айрим мулоҳазаларини, хусусан мактабларда ўқитувчиларнинг ҳанузгача конспект тўлдириш ва шу каби қоғозбозликлардан воз кеча олмаётгани ҳақида ўз мулоҳазасини билдирди:

"Нима учун Халқ таьлими тизимида молиявий хуқуқбузарликлар тугамайди? Бу балки тизимни нотўғри текширилаётгани билан боғлиқдир? Ўқитувчи ҳар бир дарси учун варақлаб конспект ёзиши керак. Текширувчи учун бу тўланган маошнинг ҳисоботи бўлиб хизмат қилади. Шунинг учун ўқитувчи дарсга тайёргарлик кўриш эмас, текширувчига ҳисобот бериш учун конспект ёзади. Дарсини сифатли ўтказишга ҳаракат қилса текширувчи учун конспект ёзолмай қолади. Бу эса молиявий ҳуқуқбузарлик сифатида қайд этилади, ўқитувчига ўтмаган дарсига пул тўланган бўлади", — таъкидлаган депутат.

    Бошқа янгиликлар