Ўзбекистонда карантин эълон қилингач, бутун таълим тизими масофавий таълимга ўтди, онлайн дарслар ўтказилмоқда. Бу жараённинг бари интернет тармоғига ва унинг қандай ишлашига боғлиқ. Бугун АОКА штабида бўлиб ўтган брифингда АКТ вазирлиги матбуот котиби Шерзод Аҳматов фуқароларимиз томонидан келган соҳага оид саволларга жавоб берди.
- Нега шифокорлар ва ўқитувчилар учун мобиль интернетлардан фойдаланиш учун тақдим этилмаяпти?
— Таълиммуассасалари ўқитувчиларига юқори даражада қулайликлар яратиш мақсадида "Ўзбектелеком" АК жорий йил 10 апрелдан бошлаб махсус "Таълим" тариф режасини жорий қилди.
Ушбу "Таълим" тариф режасининг бир ойлик абонент тўлови 29 900 сўм бўлиб, 1000 дақиқа лимит, 4 минг мегабайт лимит ва 200 СМС тақдим этилади.
Beeline компанияси шу кунларда тиббиёт ходимларига махсус "Шифокор" тариф режаси доирасида янги бонусларни тадим этмоқда.
Компания тиббиёт ходимлари учун 2020 йилнинг 10 майгача 5 минг дақиқа ва 5 минг мегабайт бепул тақдим этмоқда.
- Нега интернет тезлиги паст? Айниқса мобил алоқа интернет хизматлари талабга жавоб бермаяпти. Бу бўйича нима ишлар қилинмоқда?
— Бугунги кунда оператор ва провайдерларнинг мурожаатларни қабул қилувчи "колл-центр"ларда жами 650 дан ортиқ ходим фаолият юритмоқда. Техник хизмат кўрсатиш бригадаларида 1000 дан ортиқ малакали мутахассислар ишламоқда, улар 300 дан зиёд автотранспорт билан ҳамда зарур техника ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.
Карантин даврида оператор ва провайдерлар томонидан янги абонентларни улаш ишлари тўхтатилмаган.
Мобиль алоқа операторлари томонидан 302 тадан ортиқ база станциялар интернет хизматларини кўрсатиш учун модернизация қилинди.
Карантин даврида фойдаланувчилар томонидан интернет трафикдан фойдаланиш ҳажми сезиларли даражада ортаётган ҳолатда тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда.






