АсосийЖАМИЯТ

Одил Аҳмедов билан бирга Хитойдан хайрия кўмагини юборган тадбиркор ким эди?

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанҳай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил...

'Одил Аҳмедов билан бирга Хитойдан хайрия кўмагини юборган тадбиркор ким эди?'ning rasmi

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ва Хитойнинг «Шанҳай СИПГ» клуби яримҳимоячиси Одил Аҳмедов Ўзбекистон тиббиёт муассасаларига инсонпарварлик ёрдами юборгани ҳақида аввал хабар берилганди. 

Хабар қилинишича, футболчи билан бирга яна бир тадбиркор — Гулбаҳор Тожимирзаева ҳам юртимизга хайрия кўмагини жўнатган. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ахборот хизмати у билан яқиндан таништирди. 

Гулбаҳор Тожимирзаева Хитойдаги “Шенгли Траде” ЛТД асосчиси, 12 йилдан буён Хитойда яшаб, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади. 1991 йил Наманган вилоятида туғилган. Хитойнинг ўзбек келини.

“Турмуш ўртоғим Хитой фуқароси, миллати хан. 2017 йил тўйимиз Тошкентда бўлган. Ҳозирда бир қизимиз бор”, - дейди у.

Гулбаҳор Тожимирзаева 2014 йил Хитой Халқ Республикаси Жанубий Хитой аграр университети Халқаро иқтисод ва савдо мутахассислиги бўйича бакалавр босқичини тамомлаган. Ҳозирга келиб турмуш ўртоғи билан бирга 10 га яқин ўзбек-хитой қўшма корхоналарига асос солган.

Яқинда Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси ҳамда Шанхайдаги Бош консуллик шакллантирган беғараз инсонпарварлик ёрдами жўнатмаси таркибида Гулбаҳор томонидан тиббий буюмлар кўринишида қилинган хайрия юклари юртимизга олиб келинган.

    Бошқа янгиликлар