АсосийЖАМИЯТ

Россиядан коронавирус юқтириб келган 33 ёшли бемор соғайди

Соғлиқни сақлаш вазирлининг берган маълумотига кўра, Хоразм вилояти юқумли касалликлар шиф...

'Россиядан коронавирус юқтириб келган 33 ёшли бемор соғайди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлининг берган маълумотига кўра, Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бугун яна бир нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. У вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайган 33 ёшли бемор жорий йил 22 март куни чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга келган ва карантинга олинган эди. Унда коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унинг тузалишида, шу билан бирга, бошқа коронавирус инфекциясига чалинган беморларда самарали даволаш муолажалар олиб боришда мазкур шифохона тиббиёт ходимларининг бирдамликда олиб бораётган саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 128 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар