АсосийЖАМИЯТ

Ҳаж бу йил қолдирилса, навбати келганлар нима қилади?

Аввалроқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ салбий вазият сабаб Ҳаж-2020 мавсумига тайёрг...

'Ҳаж бу йил қолдирилса, навбати келганлар нима қилади?'ning rasmi

Аввалроқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ салбий вазият сабаб Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишларини кечиктириб туриш бўйича Дин ишлари бўйича қўмитаннинг расмий баёноти эълон қилинган эди.

Унда жорий йил пандемия сабаб Ҳаж мавсуми кечиктирилса, зиёратга боришни режалаштирган ва навбати етиб келган ватандошларимиз нима қилишлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган.

“Шу ўринда, шуни маълум қиламизки, агар ҳаж мавсумига қадар Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашмаса, жорий йилги навбатлар тўлиқ сақланиб қолади ҳамда кейинги йилга ўтказилади”, дейилади баёнотда. 

Дин ишлари бўйича қўмита айни вақтда, фуқароларимиздан карантин қоидаларини бузган ҳолда ҳаж сафари билан боғлиқ масалалар бўйича ташкилотма-ташкилот юрмасликларини, ўзлари ва ўзгаларнинг соғлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қолади.

Бошқа янгиликлар