АсосийЖАМИЯТ

Соғлиқни сақлаш вазирлигига Белгияда ишлаб чиқарилган наркоз-нафас олиш аппаратлари хайрия қилинди

PepsiCo компаниясининг юртимиздаги «International Beverages Tashkent» МЧЖ қўшма корхонаси...

'Соғлиқни сақлаш вазирлигига Белгияда ишлаб чиқарилган наркоз-нафас олиш аппаратлари хайрия қилинди'ning rasmi

PepsiCo компаниясининг юртимиздаги «International Beverages Tashkent» МЧЖ қўшма корхонаси хайрия лойиҳаси доирасида Белгияда ишлаб чиқарилган, 1,6 миллиард сўм миқдоридаги “Caelus Lite” эксперт тоифасидаги наркоз-нафас олиш аппаратларини харид қилиб, COVID-19 билан касалланган беморларни даволаш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди, дея хабар бермоқда вазирлик ахборот хизмати.

Маълумотга кўра, ушбу аппарат “МЕДЕC” компаниясининг анестезиология иш станциялари соҳасидаги 40 йиллик тажрибаси маҳсулидир. Унинг асосий вазифаси – анестезиология бўлиб, айни пайтда ўпкани тўла-тўкис сунъий шамоллатиш вазифасини ҳам бажаради. 

Хабарда бундай аппаратлардан нечта хайрия қилингани маълум қилинмаган. 

    Бошқа янгиликлар