Германия канцлери Ангела Меркел мамлакатнинг коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган изоляция режимидан чиқиши концепциясини матбуот анжуманида тақдим этди, деб ёзади “Медуза” нашри.
Ҳозирда майдони 800 квадрат метргача бўлган ноозиқ-овқат дўконлар зарур санитария чораларига риоя қилган ҳолда ишни давом эттириши мумкин.
4 майдан бошлаб эса мактаблар босқичма-босқич очила бошлайди: аввал битирувчи синфлар, сўнг ўрта синфлар.
Оммавий тадбирлар ёз охиригача тақиқланиши режалаштирилган.
Ҳукумат вазиятни кузатиб боради ва агар керак бўлса, ҳар икки ҳафтада стратегияни тўғрилайди.
Маълумотларга кўра, Германияда короновирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133 мингтани ташкил этади. Касалликдан 3,5 минг одам вафот этди.






