Навоий шаҳрида гиёҳвандларга "заҳар"ни истеъмол қилиш учун шарт-шароит яратиб берган хонадон анқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборот берди.
Хабарда қайд этилишича жорий йилнинг 7 апрель куни ИИБ ва шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навоий шаҳар Навоий кўчасида яшовчи 48 ёшли А.С., ўзининг уч нафар таниши билан қўлбола усулда таркибида “Опий” гиёҳвандлик воситаси мавжуд бўлган “Дизоморфин” (крокодил) гиёҳвандлик моддасини тайёрлаб, истеъмол қилганликлари аниқланди. Бу шахс гиёҳвандларга ўзининг яшаш уйида гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун шароит яратиб берган.
Ушбу хонадон кўздан кечирилганда кора рангли пакетда “Кодекс, “Аналгин”, “Демидрол” дори воситаларининг бўш қутилари, гугуртнинг бўш қутилари, ошхонада 2 дона ичида сарғиш рангли модда қолдиқлари бўлган темир идишлар, шунингдек, 10 мг, 0,5 мг ва 0,2 мг ичида қон доғларига ўхшаш модда қолдиқлари бўлган ва қонга ўхшаш доғлари бўлган 5 дона шприц тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ва ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш ёки тарқатиш учун бангихоналар ташкил қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






