Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида 14 апрель куни йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, У.Э. бошқарувида бўлган “Lasetti” русумли автомашинани Жалоер қишлоғи ҳудудида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва ЙТҲга учраб, вафот этган. Автомашинада бўлган турмуш ўртоғи эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






