АсосийЖАМИЯТ

Деҳқонободда моддий етишмовчиликдан уйини сотган аёлга уйи қайтарилди

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Қолувдор маҳалласида яшовчи Э.О. турмуш ўртоғи билан...

'Деҳқонободда моддий етишмовчиликдан уйини сотган аёлга уйи қайтарилди'ning rasmi

Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Қолувдор маҳалласида яшовчи Э.О. турмуш ўртоғи билан оилавий муаммолар сабаб тортишаверганидан оила ажрим ёқасига келиб қолганди. Ёлғиз фарзанди билан Қолувдорда қолган аёл молиявий етишмовчиликдан тугалланмаган ер участкасини 500 минг сўм эвазига сотиб юборади.  

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Деҳқонобод туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Меҳри Йўлдошева ташаббуси билан ушбу оила яраштирилади. Аммо энди уй муаммоси, қаерда яшаш масаласи юзага келганди. Ҳолатдан хабар топган Меҳри Йўлдошева сотилган уйнинг пули — 500 минг сўмни ойлик иш ҳақида тўлаб,  уйнинг ҳужжатлари билан  Э.О.га қайтарди. Бу ҳақда Деҳқонобод туман ҳокимлиги хабар берди. 

    Бошқа янгиликлар