Ўзбекистон Гидромететорология хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистонда ниҳоят баҳорий қуёшли об-ҳаво кузатилмоқда. Бу йил апрель ойининг ўтган даврида об-ҳаво аномалиялари: Ўзбекистон учун ноодатий апрель қори, ҳароратнинг совиб кетиши ва кучли ёғинлар кузатилди.
Табиатнинг ўзи ҳам бундай кескин ўзгаришлардан чарчаб, ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво ниҳоят баҳорий қуёшли бўлди.
Яқин кунларда ва кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида об-ҳаво худди шундай бўлади.
Ҳарорат бугундан кўтарила бошлайди, якшанба кунига эса иқлимий нормага яқинлашиб, 23-25 даражагача кўтарилади. Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида ҳарорат яна кўтарилиб, 26-27 даражагача етади.
Эслатиб ўтамиз, энг иссиқ йилларда апрель ойининг охирги ўн кунлигидаги ҳарорат 32-34 даражагача, мамлакатимиз 35-37 даражагача етган.
Бугун ҳудудлар кесимида об-ҳаво қўйидагича:
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 21-23° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° илиқ бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ ҳудудларида (1800 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.






