Бугун, 18 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1450 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, беморлар сони 1 405 нафарни ташкил қилаётганди.
Эслатиб ўтамиз, кечанинг ўзида мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан 27 нафар бемор соғайди, жами тузалганлар 156 нафарни ташкил этмоқда.






