АсосийЖАМИЯТ

“Нексия” тракторга урилди. Оқибатда йўловчи вафот этди

16 апрель куни соат 23:20ларда Хоразм вилояти, Шовот тумани, Пахтакор маҳалласи ҳудудидан...

'“Нексия” тракторга урилди. Оқибатда йўловчи вафот этди'ning rasmi

16 апрель куни соат 23:20ларда Хоразм вилояти, Шовот тумани, Пахтакор маҳалласи ҳудудидан ҳайдовчи 1987 й.т. С.Қ. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, белгиланган оралиқ-масофани сақламасдан, ҳайдовчи 1970 й.т. Ф.Р. бошқарувида бўлган “МТЗ-80” русумли трактор тиркамасининг орқасига келиб урилган. Бу ҳақда  ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар берди.

Натижада, “Нексия” русумли транспорт воситасининг йўловчиси 1986 й.т. Л.Х. олган тан жароҳатлари билан ЙТҲ жойида вафот этган. Ушбу транспорт воситаси ҳайдовчиси С.Қ. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.  

"Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз" дейилади хабарда. 

 

    Бошқа янгиликлар