АсосийЖАМИЯТ

Карантин пайтида участка ҳамширалари кўринмай қолди(ми?)

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Қашқадарё – “Карантин пайти участка ҳамширалари кўрин...

'Карантин пайтида участка ҳамширалари кўринмай қолди(ми?)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган “Қашқадарё – “Карантин пайти участка ҳамширалари кўринмай қолди” сарлавҳали мурожаат эълон қилинди. Ушбу масала юзасидан вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади:

"Мурожаатда мазкур ҳолат Яккабоғ туманидаги Оқтош маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида кузатилгани қайд этилган.  

Мурожаат туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи О.Бобоқулова, мазкур ҳудудга тиббий хизмат кўрсатадиган кўп тармоқли марказий поликлиника мудири М.Ражабов, туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Б.Азизов, Оқтош маҳалла фуқаролар йиғини раиси Қ.Кенжаев иштирокидаги гуруҳ томонидан ўрганилди.  

Ўрганиш жараёнида маҳалла фаоллари ва аҳоли вакиллари ҳудудга биркитилган врачлар ва патронаж ҳамширалари хизматидан мамнун эканликларини қайд этишди. Уларнинг маълум қилишларича, врач ва патронаж ҳамширалари ўз хизмат вазифалари ва бурчларини сидқидилдан адо этишмоқда. Шунингдек, коронавирус пандемияси, бу инфекциядан сақланиш йўллари, карантин қоидалари хусусида аҳоли ўртасида самарали тарғибот тадбирларини ташкил этишмоқда"  дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар