Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, 20 апрелдан 2019-2020 йилги иситиш мавсуми якунланади. 3 сутка давомида иссиқлик таъминоти тизими босқичма-босқич ўчирилади.
Ҳоким ўринбосари Б.Рахманқуловнинг маълумот беришича, ҳаво ҳарорати кейинги ҳафтада 27 даража иссиқ ва ундан ортиқ бўлишини ўрганган ҳолда, шунингдек, энергия манбаларини тежаш мақсадида иссиқлик таъминоти тизими ёзги иш тартибига ўтказилмоқда.
Баҳорги бир ҳафталик иссиқ сув ўчирилиши карантин якунига қадар амалга оширилмайди. Бу оқилона қарор бўлибди.
Холис фикр телеграм каналининг ёзишича бугун “Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни” экан. "Уларни касб байрами билан табриклаймиз. Ҳар ҳолда, бу йилги қиш мавсумида ёмон хизмат кўрсатишмади" деб ёзади блогер.






