Ижтимоий тармоқ орқали тарқалган мурожаатда Қашқадарё вилояти Муборак туманида 14 апрель куни икки қўшни қуда бўлишиб, карантин қоидаларини бузган ҳолда тўй қилишгани, қудалар тиббиёт ходимлари эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Куни кеча "Замон" инфармацион дастури мухбири ҳолатни жойидан ўрганди.
Мухбир тўй бўлди, деб таъкидланган хонадонга ҳам бориб "қаҳрамонлар" билан суҳбатлашишга эришди. Келиннинг онаси билан суҳбатда, интернет тармоқларида тарқалган гаплар ёлғон экани айтилди. Аслида, ёши катта онахонинг тоби қочганлиги, шифокорни ҳам чақиртиргани бунга исбот бўла олишини интервьюда гапириб бермоқда. Унинг бу сўзларини ўша хонадоннинг қўшнилари ҳам таъкидламоқда.
Хўш унда нега бундай хабар тарқалди? Кимнинг шҳ"шарофати" билан хонадон эгаларига бундай бўхтонлар ёғилди. Қуйидаги ҳаволадан бу саволларга жавоб топишингиз мумкин.






