АсосийЖАМИЯТ

Яна бир хушхабар! Хоразмда яна уч нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чорал...

'Яна бир хушхабар! Хоразмда яна уч нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди'ning rasmi

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Шифокорларимиз эса ушбу инфекцияга чалинган беморларни самарали даволаш йўлида кеча-ю кундуз жонкуярлик билан меҳнат қилишмоқда.

Жумладан, Хоразм вилояти юқумли касалликлар шифохонасида ҳам бугун яна уч нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганларнинг барчаси чартер рейс орқали Россиядан Хоразмга олиб келинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Уларнинг уччаласи ҳам эркак бўлиб, Бухоро, Қашқадарё ва Фарғона вилоятидан.  

61, 47 ва 29 ёшли беморларимиз вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлар томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.  

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 3 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 6 нафарга етди.

Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 164 нафарни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар