АсосийЖАМИЯТ

Фарғонадан ҳам қувончли хабар! Яна 4 нафар бемор соғайди

Коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда юртимизда ушбу хасталикдан тузалганларнинг саф...

'Фарғонадан ҳам қувончли хабар! Яна 4 нафар бемор соғайди'ning rasmi

Коронавирус пандемияси авж олган бир пайтда юртимизда ушбу хасталикдан тузалганларнинг сафи кенгайиб бораётгани эътиборга молик. Жумладан, мамлакатимизда ҳам фидойи ва тажрибали шифокорларимиз саъй-ҳаракати туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар навбатма-навбат дарддан фориғ бўлаётгани барчамизни қувонтирмоқда.

Жумладан, Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 4 нафар бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Соғайганларнинг уч нафари (икки нафари Тошкент шаҳридан, бир нафари эса Андижон вилоятидан) чартер рейс орқали Туркиядан Фарғонага  келган бўлиб, Олтиариқ фахрийлар санаторийсида карантинга олинган эди. Уларда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Бир нафар фарғоналик бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтирган. Беморларнинг 3 нафари эркак, бир нафари аёл бўлиб, улар орасида энг ёши каттаси 59 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 22 ёшда.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 2 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 6 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 168 нафар бемор тўлиқ соғайди.  

    Бошқа янгиликлар