ЖИДУ профессори Марказий банк бошқарувининг мустақил аъзоси бўлди, бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг тегишли қарори билан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори Нишанбай Сиражиддинов Марказий банк Бошқарувининг мустақил аъзоси этиб тасдиқланди.