АсосийЖАМИЯТ

Масофавий таълим сабабли контракт суммаси камаядими? Талабалар учун муҳим саволларга жавоблар

 Ҳозирги пайт карантин сабабли таътилга чиққан талабаларда жуда кўплаб саволлар туғил...

'Масофавий таълим сабабли контракт суммаси камаядими? Талабалар учун муҳим саволларга жавоблар'ning rasmi

 Ҳозирги пайт карантин сабабли таътилга чиққан талабаларда жуда кўплаб саволлар туғилмоқда. Уларни қизиқтирадиган энг муҳим саволларга Кун.уз мутасаддилар жавобларини ҳавола қилди. Жумладан:

2-ярим йиллик учун контракт тўлаш муддатини узайтириш бўйича ваколат ректорларнинг ўзига берилган. Талаба карантин вақтида контракт тўламаганлиги учун талабалар сафидан чиқарилмайди. Контрактни уйдан чиқмасдан онлайн тарзда тўлаш имконияти ҳам бор;

масофавий таълим олишга имконияти йўқ талабаларга қайта имконият берилади, ушбу дарсларда қатнашолмаган ёки уни ўзлаштиролмаган талабалар курсдан-курсга қолдирилиши ёки талабалар сафидан четлаштирилиши мумкин эмас. Интернет ёки бошқа техник сабаб билан қатнаша олмаган талабаларга карантин муддати тугашига қараб ўқув йили охирида ёки ёзги муддатда график асосида фанларни ўзлаштиришга имконият берилади;

битирувчи талабалардан битирув малакавий иши ўрнига мутахассислик фанлардан онлайн тест шаклида якуний давлат имтиҳонлари олинади. Онлайн тест топшириш имконияти йўқ талабаларга карантин муддати тугагач якуний битирув малакавий иши ёки имтиҳонни топширишга имкон берилади;

бу йилдан бошлаб магистрлик диссертациялари ҳам электрон шаклда тақдим этилади. Бунда илмий раҳбар ўз тақризларини ҳам электон шаклда тақдим этади. Ҳозирги ҳолатда топшириқларни қоғоз вариантда сўраш мантиқсиз ва ақлсиз иш;

ҳозирча тўлов-контракт суммасини камайтириш масаласи кўрилмаяпти. Чунки талабаларни ўқитиш харажатлари деярли ўзгаргани йўқ. Талабалар икки ой университетда бўлмагани учун коммунал харажатлар камаяди, лекин бу талабаларни ўқитиш қийматини камайтиришга асос бўлмайди. Сабаби масофавий таълим жорий қилиш учун харажатлар сарфланмоқда. Шундоқ ҳам базавий контракт миқдори ўқитиш харажатининг 68 фоизинигина қоплайди.

карантин даврида стипендия тўланиши лозим бўлган талабаларга стипендия тўланяпти. Масалан, март ойи стипендиялари ёппасига тўланди. Апрель ойи стипендияларини тўлаш 15 апрелдан бошланди ва у ҳам деярли якунланди. Агар стипендия бўйича кимдадир индивидуал муаммо юзага бўлган бўлса, вазирликка мурожаат қилишлари сўралади.

Бошқа янгиликлар