Ҳозирги бутун дунёда хавфли инфекция тарқалиши сабабли вужудга келган қатъий карантин ва чекловлар билан кечаётган глобал инқироз даврида барча тадбиркорлик субъектлари қатори фермер хўжаликлари ҳам сезиларли зарар кўрмоқда. Аммо пандемия шароитида халқни очарчилик балосидан асраб қолувчи соҳа деҳқончилик, боғдорчилик ҳисобланади. Шу сабабли қишлоқ хўжалиги ялпи даромадидаги талофотларни камайтириш мақсадида барча давлатлар ўзига хос ечим изламоқда.
Жумладан АҚШ ҳукумати пандемиядан зарар кўрган фермерларга 19 млрд доллар ажратишга ҳақидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди, деб ёзади rbs.ru.
Президентнинг сўзларига кўра, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги COVID-19 пандемияси сабаб иқтисодий зарар кўраётган фермерларга ёрдам бериш бўйича махсус дастур ишлаб чиқади.
"Булар ҳеч қачон нолимайдиган буюк америкаликлардир. Улар қўлларидан келганини қилишга тайёр одамлардир" деб таъкидлади фермерлар ҳақида Трамп.






