Айни вақтда Тожикистонда 1523 киши карантинга олинган. Улардан 6 минг нафари карантин даврини муваффақиятли ўтаб, уйларига жавоб берилгани айтилмоқда. Улардан ҳеч бирида коронавирус аниқланмаган. Мамлакатда шу пайтгача коронавирус беморлари расман қайд этилмаган деб маълум қилинмоқда. Бу ҳақда Спутник хабар берди.
Аммо сўнгги вақтларда Тожикистон оммавий ахборот воситалари пневмония, сил ва юрак-қон томир касалликлари туфайли бир қатор ўлимлар қайд этилганини маълум қилди. Айрим ҳолатларда бемор вафот этгач, унинг яқинлари ва шифокорлар карантинга жойлаштирилган. Марҳумлардан бири тиббиёт ходимлари томонидан номаълум жойга дафн этилган.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Шодихон Джамшеднинг таъкидлашича мамлакатда пневмония (зотилжам)дан вафот этаётганлар сони ошган. Аммо мулозим брифингда бу ҳолатнинг сабабини ҳудудда об-ҳаво совигани ва ёғин-сочин кўпайгани билан изоҳлади. Унинг таъкидлашича об-ҳавонинг совиб кетиши нафақат инсонлар саломатлиги, балки қишлоқ хўжалиги фаолиятига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.






