АсосийЖАМИЯТ

Сурхондарёда иш қизғин: эҳтиёжманд оилалардан тушаётган мурожаатлар сони ошмоқда

Сурхондарё вилоятида карантин вақтида аҳолига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик ҳайрияла...

'Сурхондарёда иш қизғин: эҳтиёжманд оилалардан тушаётган мурожаатлар сони ошмоқда'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида карантин вақтида аҳолига ёрдам бериш мақсадида ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказлари узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

Марказларда аҳолига озиқ-овқат махсулотлари ва ҳомийлик ёрдамини етказиш бўйича вилоят миқёсида 62 та автомашина жалб этилган. Шундан  тўртаси ҳозиргача Алпомиш кураш мажмуасида ташкил этилган Термиз шаҳар ҳомийлик ҳайрияларини мувофиқлаштириш марказида хизмат кўрсатмоқда. 

Термиз шаҳар ҳокими Исроил Бўриевичнинг таъкидлашича дастлабки кунларда 1197 қисқа рақами асосида келиб тушган мурожаатлар  бир кунда 261тани ташкил этса, бугунгача уларнинг сони 1884 тани ташкил этаётир.  Шундан бир кунда озиқ-овқат маҳсулотлари сўралган мурожаатлар сони 254 тани, дори-дармон бўйича мурожаатлар 4 тани ташкил этмоқда. 

Жонкуяр маркази ишчилари томонидан  бир кунда 164 нафар ҳонадонга, мавсум бошидан буён мингдан ошиқ хонадонга ёрдам кўрсатилди.

Ушбу хайрли ишларга Термиз шаҳар ҳокими И.Худойбердиев бошчилигида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш  бўлими томонидан қўшимча тарзда яна бир имконият яратилди. Эндиликда нафақат саll марказга келиб тушган мурожаатлар асосида балки маҳаллардан тақдим этилаётган ёрдамга муҳтож оилалар рўйхати  асосида ҳам аҳолига ёрдам берилмоқда.  Шу асосида 29 та маҳаллардаги оилаларга ва  фуқаролар йиғинлари томонидан тузилган рўйхатга асосан  31 та хонадонга ёрдам берилди.  Шаҳардаги қарийб  тарқатилган маҳсулотларнинг тахминий суммаси  13 114 000  сўмни ташкил этмоқда.  Аҳолига ёғ, картошка, пиёз, ун, шакар, гуруч,  гўшт, сабзи, тухум, дукакли махсулотлар, қуруқ чой, тиббий ниқоблар, қўлқоплар, антисептик воситалар  ва бошқа бир қатор нарсалар марказга келтирилган бўлиб, улар эҳтиёжманд аҳолига етказиб берилмоқда.

    Бошқа янгиликлар