АсосийЖАМИЯТ

Тошкентдаги кафеларнинг бири ёниб кетди

Бугун, 18 апрель соат 19:22 да Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган "Минг Ч...

'Тошкентдаги кафеларнинг бири ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 18 апрель соат 19:22 да Чилонзор тумани Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган "Минг Чинор" кафесида ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг матбуот хизмати.

Ёнғин натижасида кафенинг таҳминан 200 кв.м. дан ортиқ майдони зарар кўрган.

Ёнғин қутқарув жанговор бўлимлари манзилга соат 19:23 да этиб борган хамда кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:12 да тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин жойига 8 та ёнғин-қутқарув техникаси жалб қилинган.

    Бошқа янгиликлар