Аввалроқ Президентнинг тегишли қарори билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилгани, бу лавозимга Баҳодир Юсупалиев тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Баҳодир Юсупалиевга биринчи ўринбосар этиб Ботиржон Қурбонов тайинланди.
Шу вақтгача Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимиди ишлаб келган Баҳром Алматов эса янги директор ўринбосари бўлди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.






