АсосийЖАМИЯТ

Республикамизнинг 3 та туманида ҳоким алмашди

Бугун, 18 апрель куни Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Оқдарё туманларига янги ҳокимлар тай...

'Республикамизнинг 3 та туманида ҳоким алмашди'ning rasmi

Бугун, 18 апрель куни Самарқанд вилоятининг Жомбой ва Оқдарё туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Жомбой тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган  Ҳамза Тўйчиев Ҳакимович ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Унинг ўрнига депутатлар томонидан Қаюм Собиров Ҳамраевич номзоди Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Оқдарё тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган  Феруз Абилов Неъматуллаевич бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Унинг ўрнига депутатлар томонидан Нажмиддин Сулаймонов Бахриевич номзоди Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг "Даракчи"га маълум қилишича, вилоятнинг Муборак тумани ҳокими Ғайрат Жовлиев лавозимидан озод этилди.

Ушбу туман ҳокими вазифасини бажариш шу вақтгача ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Садриддин Нарзиев зиммасига юклатилди.

    Бошқа янгиликлар