Хабарингиз бор, карантин туфайли Тошкент шаҳрининг кўплаб кўча ва маҳаллаларида вақтинча қатновларни чеклаш мақсадида тўсиқлар ўрнатилди.
Давгеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу тўсиқлар пойтахтимиз бўйлаб қайси жойларга ўрнатилганини кўриш имкониятини берувчи геопортал ишга туширилди.
Геопорталда тўсиқлар жойлашган жой харитада қизил чизиқлар билан акс эттирилган бўлиб, уларнинг сони бугунги кунда 1415 тани ташкил этмоқда.

Геопортал барча учун очиқ шаклда яратилган. Унга ушбу ҳавола орқали кириш мумкин.






