Хитойнинг Гуангчжоу шаҳрида Нилуфар гул кўринишидаги муҳташам стадион қурилади.

Шаҳар рамзи бўлган гул шаклидаги бу стадион 2022 йилда қуриб фойдаланишга топширилади.

Унинг сиғими 100 минг томошабинни ташкил этади ва у дунёдаги энг катта иккинчи стадионга айланади.

Стадион қурилиши учун 1,7 миллиард доллар маблағ сарфланади.






