АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон мактабларида давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?

Ўзбекистон мактабларида давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?Кўпчиликни қизиқтираётган ушб...

'Ўзбекистон мактабларида давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?'ning rasmi

Ўзбекистон мактабларида давлат имтиҳонлари қандай ўтказилади?

Кўпчиликни қизиқтираётган ушбу саволга Халқ таълими вазирлигининг матбуот котиби Анвар Умаров АОКА штабида ўтказилган брифингда қуйидагича жавоб берди:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва тегишли давлат ташкилотлари 5-11-синф ўқувчилари учун босқичли назорат ва якуний давлат имтиҳонларини ўтказиш йўллари ёки бекор қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ишлаб чиқилган таклифлар Махсус ҳукумат комиссияси муҳокамасига тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Махсус ҳукумат комиссиясининг бу масаладаги қарорини ўз каналлари орқали маълум қилади.

Шу ўринда, ўқувчиларга “Онлайн мактаб” каналларида намойиш этилаётган телевизион дарслар орқали билим олишни давом эттиришни тавсия қиламиз.

 

    Бошқа янгиликлар