АсосийЖАМИЯТ

Наманган шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга кўчат етказиб бериш учун 15 млн сўм ажратилди

Наманган шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан шаҳарда имконияти чекланган томорқа эгаларига...

'Наманган шаҳрида эҳтиёжманд оилаларга кўчат етказиб бериш учун 15 млн сўм ажратилди'ning rasmi

Наманган шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан шаҳарда имконияти чекланган томорқа эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун шаҳар маҳаллий бюджетининг 2020 йилги заҳира жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўчатлар сотиб олишга  15 миллион сўм ажратилди. Бу ҳақда Маҳалладош канали маълум қилди.

Шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими томонидан шаҳардаги 4 та секторга бириктирилган 40 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан экиш учун бўш 333,7 сотих ер майдони мавжуд 159 та эҳтиёжманд хонадонга 100 958 та помидор, бодиринг, қалампир ва бақлажон кўчатлари етказиб бериш учун дастлабки манзилли рўйхатлар шакллантирилди.

Мазкур шакллантирилган манзилли рўйхатлар асосида 18 апрель куни 3-секторга бириктирилган 8 та маҳаллада экиш учун бўш 54,4 сотих ер майдони мавжуд 32 та хонадонга 19 499 та помидор, бодиринг, қалампир ва бақлажон кўчатлари етказиб берувчилар томонидан ҳар бир МФЙ биносига олиб борилиб, у ердан бириктирилган вакиллар томонидан фуқароларга экиш учун тарқатилди.

Қолган секторларга бириктирилган маҳалла фуқаролар йиғинларидаги эҳтиёжманд хонадонларга 2 кун ичида полиз кўчатларини етказиб бериш ва тарқатиш ишларини якунлаш, тадбир давомида кўчатлар учун қўшимча талаб аниқланган кам таъминланган оилаларга полиз кўчатларини етказиб бериш режалаштирилмоқда.  

 

Бошқа янгиликлар